Kasalxonalar va tibbiyot

Республика шошилинч тибий ёрдам илмий маркази

 Самарқанд вилоят филиали

 

Манзили: Самарканд тумани Узбеккенти МФЙ Марифатпарвар кучаси 15 уй.

Алоқа маълумотлари: +998 (97) 921 06 01

Иш вақти: ҳар куни 24 соат

Ижтимоий тармоқлар: 

Инстаграм 

Тавсиф: 

Қорасув массивида республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалининг янги биноси 2023 йилда янги қурилган, 10 та бинодан иборат. Беморларга кечиктириб бўлмайдиган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади. Мазкур бино 330 ўринга мўлжалланган бўлиб, оғир аҳволда ётқизиладиган беморлар учун 45 ўринли алоҳида реанимация бўлими мавжуд. Мазкур тиббиёт муассасасида МСКТ, ангеограф, замонавий эндоскоплари, УТТ аппаратлари, лапороскоплар, лаборатория аппаратлари ва бошқа янги технология асбоб ускуналари мавжуд.

 

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят минтақавий филиали

 

Манзили:Мирзо Улугбек №144 Нафосат МФЙ

Алоқа маълумотлари: +998 (88) 377 91 96

Иш вақти: ҳар куни 24 соат

Ижтимоий тармоқлар: 

Инстаграм 

Тавсиф:

Мазкур даволаш муассасасида кардиология йўналиши бўйича юқори технологик диагностика ва даволаш фаолияти олиб борилади.

 

Вилоят Юқумли каслликлар клиник шифохонаси 

 

Манзили:Самарканд шахар Дахбет куча 97 уй

Алоқа маълумотлари: +998 (93) 341 04 00

Иш вақти: ҳар куни 24 соат

Ижтимоий тармоқлар: 

Инстаграм

Тавсиф:

Мазкур даволаш муассасасида юқумли касалликлар йўналиши бўйича юқори технологик диагностика ва даволаш фаолияти олиб борилади.

 

Cамарқанд шаҳридаги “BIO NUR MED SERVIS” МЧЖ клиникаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ
(корхона раҳбари – Пулатов Зафар Уткурович)

 

Манзил:  Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри Катта Ўзбектракт кўчаси 16 уйда жойлашган.

Иш вақти: ҳар куни 24 соат

Ижтимоий тармоқлар: 

Инстаграм

Тавсиф:

Тиббиёт маркази ҳудудида янги 11 каватли болалар реабилитацияси булими хамда 4 каватли диагностика маркази курилган.

Реабилитация булимидаги ускуналар Англия, Россия, Италия, Хитой, Германия, Турция ҳамда АҚШ давлатларидан келтирилган. Қуввати: 380та ётиб даволанишга мулжалланган стационар ўрин хамда бир ойда 5000 та беморга хизмат курсатишга мулжалланган.  

Бундан ташкари, “BIO NUR MED SERVIS” клиникасида Европа талабларига жавоб берадиган 5 та амалиёт (операция) хоналари мавжуд. Операция хоналари барча юқори технологияли асбоб ускуналар билан жихозланган (С-дуга, лапороскопик, эндоскопик, микроскопик ва бошқа ускуналар), 3 та реаниция хоналари мавжуд. 

Корхонада умумий ва лапроскопик жарроҳлик, эндоскопик жарроҳлик, ортопедия ва травматология, урология, гинекология, нейрохирургия, отоларингология, кўз касалликлари бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Корхонада барча диагностика ускуналари мавжуд.

Клиникада 1,5 теслали МРТ, 128 кесимли ва 16 кесимли МСКТ аппаратлари, рақамли рентген, 4 та ультратовуш диагностикаси (УЗИ 3D, 4D режимида), Фиброскан, ПЦР, эндоскопия (ЭФГДС) ва тўлиқ автоматлаштирилган лаборатория ускуналари ҳамда барча турдаги физиотерапия ускуналари мавжуд. 

 

«ZARMED PRATIKSHA HOSPITAL GROUP» Ўзбек-Ҳинд МЧЖ қўшма корхонаси

2021йил 10 апрел санасидан ўз фаолиятини бошлаган.

Манзил: Самарканд шахар, Исаева кучаси 18 да фаолият кўрсатади. 

Иш вақти: ҳар куни 24 соат

Ижтимоий тармоқлар: 

Инстаграм

Тавсиф:

Клиника 2 та: А ва Б бинодан ташкил топган. 

«А» бино тўрт қаватли. 1-қаватда диагностика бўлими, 2-3-қаватларда кўп тармоқли поликлиника, эндоскопия бўлими, 4-қаватда Эндохирургик операциялар амалга ошириладиган тўлиқ жихозланган 2 та операция хонаси, реанимация бўлими ва ангиограф тўлиқ комплектацияси билан жихозланган «Рентген эндоваскуляр жаррохлик» бўлими жойлашган. 

«Б» бино беш қаватли. 1-қаватда «Қабул бўлими», стационар, 2-қаватда Жаррохлик бўлими, 3-қаватда терапия бўлими, 4-қаватда туғрук ва чақалоқлар бўлими мавжуд. 5-қаватда мураккаб кардио ва нейрохирургик операцияларни бажаришга мулжалланган юкори технологик жихозлар билан тўлиқ жихозланган операция хонаси ва 10 ўринли реанимация бўлими фаолият кўрсатади. 

Ҳозирги кунгача клиникада маҳаллий фан номзоди, фан доктори ва профессор шифокорларимиз ва ҳамкорларимиз ҳиндистонлик етук мутахассислар билан биргаликда 200 дан ортиқ мураккаб жаррохлик амалиётлари амалга оширилди. 

Ҳозирги кунда клиника чет эллик мутахассиклар диққатини жалб қилиб, халқимиз соғлиғини сақлаш йўлида турли хил ҳамкорликлар, алоқалар ва тажриба алмашишлар йўлга қўйилиб келинмокда.